date

Барселона Роналдиньо шарафига махсус футболка тақдим этди


Биз аввалроқ "Барселона"нинг "Реал" устидан Мадридда йирик ғалаба қозонган ўйинига 20 йил тўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўша ўйин Роналдиньо фаолиятидаги энг яхши ўйинлардан бири бўлиб, унда у иккита гол урган ва "Сантьяго Бернабеу" стадионидаги мухлисларни унинг ўйинига қарсак чалишга мажбур қилганди.

Мазкур ғалабани ёдга олиш учун "Барселона" ўша ўйинга бағишланган махсус футболка чиқарди. Ушбу футболкада ўша ўйинда голлар урилган дақиқалар - "14", "58" ва "77" рақамлари акс эттирилган.

Шунингдек, футболкадаги чизиқлар шакли дизайнерлар ғоясига кўра, ўша учрашувда урилган учта голнинг тўп ҳаракат траекторияларини акс эттиради. Футболка тақдимотида эркаклар жамоаси ўйинчилари билан бир қаторда "Барселона"нинг аёллар жамоаси футболчилари ҳам иштирок этишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Роналдиньо шарафига махсус футболка тақдим этди