
Лионель Месси "ПСЖ"да спорт жиҳатдан бахтсиз бўлганини бир неча бор айтиб ўтган эди. Ушбу ҳолатга Париж клубининг собиқ спорт директори Леонардо ўз муносабатини билдирди.
"Месси "Барселона"да қолишни истаган эди. Аммо клуб уни сақлай олмаганидан сўнг, "ПСЖ" биринчи танлов бўлди.
Шундан сўнг кўплаб тушунмовчиликлар юзага келди. У учун бу осон бўлмади.
Месси бир жойда 20 йил ўйнаган эди, кейин эса кўчиб кетишга мажбур бўлди. У бахтсиз бўлганини айтиши – ўзини ҳимоя қилиш усули, холос.
Бундан ташқари, Чемпионлар Лигаси доирасида "Реал"га қарши ўйиндаги мағлубият ҳам вазиятни мураккаблаштирди", – деди Леонардо Goal нашрига RMC Sportга таяниб. Лионель Месси 2021-2023 йиллар давомида "ПСЖ"да ўйнади.
Икки мавсумдан сўнг у МЛСга йўл олиб, "Интер Майами" билан шартнома имзолади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.