
Лионель Мессининг «Барселона»га футболчи сифатида қайтиш эҳтимоли жуда паст бўлса-да, матбуотда бу мавзу тез-тез кўтарилиб туради. «El Nacional» нашрининг хабар беришича, Каталония клуби маркетинг мутахассислари аргентиналик юлдузнинг қайтиши жамоага қанча молиявий фойда келтириши мумкинлигини ҳисоблаб чиқишди.
Манбага кўра, вазият қуйидагича баҳоланмоқда:
• «Барселона» бир мавсум давомида Месси орқали тахминан 200 миллион евро (жорий курс бўйича тахминан 2,8 триллион сўм) даромад олиш имкониятига эга;
• Саккиз карра «Олтин тўп» соҳибининг тижорий қиймати ва бренд кучи ҳамон жуда юқори даражада сақланиб қолмоқда.
Яқинда Лео Месси «Камп Ноу» стадионида тушган суратини эълон қилиб, мухлисларни ҳайратда қолдирган эди. Бироқ, футболчининг келажаги ҳозирча АҚШ билан боғлиқ. 38 ёшли ҳужумчи куз ойларида «Интер Майами» билан амалдаги шартномасини 2028 йилнинг охиригача узайтирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.