
Эрлинг Холанднинг келажаги борасида миш-мишлар давом этмоқда. Норвегиялик суперҳужумчини аввал "Реал" ёки "Барселона" билан боғлашган бўлса, энди унга "ПСЖ" қизиқиш билдирмоқда.
Франция Лига 1 гиганти Холанд учун 200 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани айтилмоқда. ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике норвегиялик ҳужумчи жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун идеал вариант эканини таъкидламоқда.
Fichajes нашрининг ёзишича, "Манчестер Сити" Холандни трансфер қилишни режалаштирмаяпти. Аммо агар футболчи ўзи жамоадан кетишни истаса, инглиз клуби музокараларга тайёр бўлиши мумкин.
25 ёшли Холанднинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2034-йилнинг ўртасигача мўлжалланган. У 2025/2026-йилги мавсумда ўтказилган 15 ўйинда 19 та гол уришга муваффақ бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.