
Собиқ таниқли футболчи Александр Бубнов Россия терма жамоасининг ҳозирги ўйин даражаси ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бубновнинг сўзларига кўра, Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа даражаси Украина ва Грузия терма жамоаларидан ҳам паст.
"Бугунги кунда Украина бизни Москвада енгади. Грузия ҳам Москвада бизни енгади.
Ҳa, Квичага эга бўлган Грузия. Улар Европа чемпионатида қандай ўйнашди?
Ёки Арманистон бизга қарши қандай ўйнайди? Бу қийин савол, тўғрими?!
Ҳозирги ўйинимиз билан, агар санкциялар бўлмаганида, биз умуман Жаҳон чемпионатига чиқа олмасдик. Айниқса, нол даражадаги мураббий билан!" – деди Бубнов "Коммент.
Шоу" дастурида ўз ҳис-туйғуларини очиқчасига ифода этиб. Маълумки, Россия терма жамоаси УЕФА ва ФИФА санкциялари туфайли расмий ўйинлардан четлатилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.