
ПСЖ президенти Нассер ал-Хелайфи жамоа ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ҳақида фикр билдирди. 27 ёшли марокашлик футболчи "ПСЖ" сафида муваффақиятли мавсумни ўтказганидан сўнг Африканинг йилнинг энг яхши ўйинчиси мукофотига даъвогар бўлмоқда.
"Мен Ҳакимини дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири деб ҳисоблайман. У Африканинг энг яхши футболчиси бўлиб, ўтган мавсумда мислсиз ютуқларга эришди.
Ашраф — ПСЖ етакчиси ва Марокаш терма жамоаси сардори. Мен ундан жуда фахрланаман", — деди ал-Хелайфи тақдирлаш маросимида.
Ўтган йили Ашраф Ҳакими Африканинг "Олтин тўпи" мукофотида Адэмола Лукманга имкониятни бой берган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаган эди. ПСЖ 2024/25-йилги мавсумни Европа Чемпионлар Лигаси ва Франсиядаги барча мусобақаларда ғолиб сифатида якунлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.