date

Болгария футболининг йўқотилган авлоди


Болгария терма жамоаси футболчиси Филип Кристев ЖЧ саралаш босқичининг якунларига муносабат билдирди. Унинг жамоаси 6 ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозониб, 3 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

"Мен "Славия"да, энг яхши академиялардан бирида ўқиган пайтимда, бир неча бор мураббий билан фақат джетбол ўйнаганман, чунки мен эрталаб машғулот ўтказиб, сўнг мактабга кетадиган ягона бола эдим", - дейди Кристев gong.bg сайтига берган интервюсида. "Бизнинг овқатланишимиз, жисмоний тайёргарлигимиз ҳақида ҳеч ким қайғурмаган.

Бошқа мамлакатларда, ҳатто мураббийлари бизникидан кўра профессионал бўлмаса ҳам, улар ёш спортчилар ҳақида яхшироқ ғамхўрлик қиладилар. Бу авлод, ундан олдингиси ва кейингиси - йўқотилган авлодлар." "Бизда катта истеъдодлар бор эди, аммо нотўғри ташкилот ва коррупция туфайли футболимиз ҳозирги даражададир.

Бу бизнинг айбимиз эмас, чунки бизга ривожланиш имконияти берилмади." Болгария терма жамоаси кетма-кет 21 йилдирки йирик турнирларга йўл ололмаяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Болгария футболининг йўқотилган авлоди