date

Ньюкасл юлдузи Гимараэс: Каземиро – мукаммал ўйинчи


Ньюкасл жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс Манчестер Юнайтед футболчиси Каземиро ҳақида фикр билдирди. Икки ярим ҳимоячи Бразилия терма жамоасида бирга ўйнаган.

"Каземиро – мукаммал ўйинчи. Унинг фаолияти ўзи ҳақида гапиради.

Бразилияда у кўпчилик учун афсонадир. Каземиро айниқса Реал жамоасида улкан ютуқларга эришган, у ерда у беш марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган," – дейди Ньюкасл сардори Мадрид Универсалга берган интервьюсида.

Гимараэс ва Каземиро яқинда Бразилия терма жамоаси сафида Сенегал ва Тунисга қарши ўртоқлик учрашувларида асосий таркибдан жой олишди. Ушбу ўйинлар мос равишда 2:0 ҳисобидаги ғалаба ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ньюкасл юлдузи Гимараэс: Каземиро – мукаммал ўйинчи