date

Асенсио Арда Гюлернинг келажагини баҳолади


Футболчи Марко Асенсио "Реал Мадрид"нинг ёш юлдузи Арда Гюлернинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Турк ярим ҳимоячиси ўз фаолиятини "Фенербахче"да бошлаган ва 2023 йилда "қироллик клуби"га ўтган.

"Гюлер улкан талантга эга ва юқори даражада ўйнамоқда. Ишонаманки, келажакда у ҳозиргидан ҳам кучли бўлади.

Арда ҳали жуда ёш ва "Реал"да ривожланишини давом эттириш учун барча имкониятларга эга", – дейди 2015-2023 йиллар оралиғида "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган Асенсио. 20 ёшли Гюлер жорий мавсумда Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Асенсио Арда Гюлернинг келажагини баҳолади