date

ПСЖ Аюб Буаддини қўлга киритишга яқин


Лилль клуби ярим ҳимоячиси Аюб Буадди Европанинг бир қатор топ жамоалари диққат марказида. Журналист Экрем Конур хабарига кўра, ушбу истеъдодли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун курашда ПСЖ етакчилик қилмоқда.

Мадриднинг Реал клуби, Манчестер Юнайтед, Арсенал, Бавария ва Ювентус ҳам Буаддига қизиқмоқда. Лилль клуби 18 ёшли футболчини трансфер қилиш учун тахминан 40–45 миллион евро талаб қилмоқда.

Аюб Буадди жорий мавсумда Лилль сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 30 миллион евродан баҳолаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Аюб Буаддини қўлга киритишга яқин