
Кюрасао терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Бу учун улар Ямайка билан ўйинда дуранг натижа қайд этишди ва рақибларини – илгари Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ямайкани (Аргентина-Ямайка 5:0) бир очко билан ортда қолдиришди.
Бу Кюрасао учун Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги илк муваффақият бўлди ва улар дарҳол рекорд ўрнатди – финал босқичида иштирок этадиган энг кичик мамлакатга айланди. Кюрасао майдони 444 квадрат километр бўлиб (бу Андорра ҳудудига тенг), аҳолиси эса 155 минг кишидан иборат.
Терма жамоани собиқ Россия терма жамоаси бош мураббийи Дик Адвокат бошқаради. Қизиғи шундаки, Кюрасао терма жамоасининг барча футболчилари Нидерландия паспортига эга ва ушбу мамлакат чемпионатида тўп суради – чунки орол ўтмишда Нидерландиянинг колонияси бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.