
Интер Майами ҳужумчиси Лионель Месси "Барселона" билан қайғули хайрлашувни яна бир бор эслади ва келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб берди. Аргентина терма жамоаси сардори 2021 йилнинг ёзида "кўк-анорранглилар" сафини тарк этган эди.
Ўша вақтда унинг шартномаси муддати тугаган. Месси футболчилик фаолиятини бошлаганидан бери "Барселона" клуби шарафини ҳимоя қилиб келган эди.
"Мен каръерамни "Барселона"да якунламоқчи эдим, бироқ афсуски, шароитлар бошқача бўлди. Ҳозирча Майамида яна бир неча йил қолишни режалаштиряпман, лекин келажакда албатта Барселонага қайтаман.
Бу менинг уйим, мен у ерни соғиндим", – деди Месси Спорт нашрига берган интервьюсида. Бундан бир неча ой аввал 38 ёшли футболчи "Интер Майами" билан шартномасини 2028 йил охиригача узайтирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.