date

Аканжи "Интер"да келажагини кўряптими?


Марказий ҳимоячи Мануэль Аканжи ҳозирда "Манчестер Сити" клубидан ижара асосида Миланнинг "Интер" жамоасида тўп сурмоқда. Келишувга кўра, "нерадзурри" уни сотиб олиш имкониятига эга, аммо ҳозирча бу имкониятдан фойдаланиш-қилмаслиги номаълум.

"Мен "Интер"да узоқ муддатли келажагимни тасаввур қила оламанми? Шундай бўлишига умид қиламан.

Қандай мавсум ўтишини кўриб чиқамиз, шундан сўнг клуб билан биргаликда қарор қабул қиламиз. Ҳали аниқ эмас, барчаси мавсум натижаларига боғлиқ.

Аммо ҳозирда Миланда ўзимни бахтли ҳис қилаяпман", – деди 30 ёшли швейцариялик футболчи SportMediaset билан суҳбатда. Мануэль Аканжи "Интер" сафида бош мураббий Кристиан Киву қўл остида барча мусобақаларда 13 ўйинда майдонга тушди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аканжи "Интер"да келажагини кўряптими?