date

Мбаппе Ҳакимини «Африка қироли» деб атади

Мбаппе Ҳакимини «Африка қироли» деб атади

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Пари Сен-Жермен» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимини нуфузли соврин билан қутлади. Марокашлик футболчи 2025 йил якунларига кўра Африканинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ушбу соврин учун курашда Ҳакими қуйидаги рақибларини ортда қолдирди: • «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ; • «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен.

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқдаги саҳифасида дўстига илиқ сўзлар билан мурожаат қилди.

«Сени яхши кўраман, ака. Африканинг қироли. Баракалла, дўстим. Бу мукофотни тўлиқ ҳақли равишда қўлга киритдинг», – деб ёзди француз футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе ва Ашраф Ҳакими 2024 йилга қадар «ПСЖ» сафида бирга тўп суришган, шундан сўнг Мбаппе Мадрид клубига ўтган эди. Маълумот учун, Ҳакими 2024/25 йилги мавсумда Париж клуби таркибида Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Ҳакимини «Африка қироли» деб атади