date

Челси дарвозабони январда кетишни режалаштирмоқда


Челси клуби дарвозабони Филип Йоргенсен жорий қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Даниялик футболчи ўйин амалиётининг етишмаслигидан норозилик билдирмоқда – у жорий мавсумда атиги тўрт бор майдонга тушган.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо берган маълумотларга кўра, 23 ёшли дарвозабон январда Челси сафини тарк этишга тайёр. Футболчининг келажаги Лондон клубининг қарорига боғлиқ бўлади.

Филип Йоргенсен 2024 йил ёзида Челси томонидан Испаниянинг Вильярреал клубидан 24,5 миллион евро эвазига сотиб олинган эди. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, ҳозирги кунда футболчининг трансфер қиймати 18 миллион еврога тенг.

Айни дамда жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони мақомини испан дарвозабони Роберт Санчес сақлаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Челси дарвозабони январда кетишни режалаштирмоқда