
Барселонанинг чап қанот ҳимоячиси Жерар Мартин жамоанинг "Камп Ноу" стадионига қайтиши ҳақида фикр билдирди. "Кўк-анорранглилар" янгиланган уй стадионида илк ўйинини 22-ноябрь, шанба куни ўтказади.
Рақиб эса "Атлетик Бильбао" бўлади. "Мен жуда ҳаяжондаман.
Барчамиз биламизки, "Камп Ноу" "Барселона" учун нақадар муҳим. Мен учун бу ўз стадионимизда илк ўйинни ўтказиш имконияти.
Мен одатдаги илиқ ва ҳаяжонли муҳитни кутяпман. Ёшлигимда, ҳали "Барселона"га ўтмасимдан олдин, "Камп Ноу"га мухлис сифатида келганман, эндиликда эса у ерда ўзим ўйнай оламан.
Бу ажойиб туйғу бўлади", – деди Мартин Managing Barca нашрига берган интервьюсида. Каталонияликларнинг "Атлетик" билан ўйини Москва вақти билан соат 18:15 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.