
Бразилия терма жамоаси Тунисга қарши ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Биринчи бўлимда "селекао" пенальти орқали ҳисобни очди, гол Эстеван томонидан киритилди.
Иккинчи бўлимда Бразилия яна пенальти ишлаб олди, бироқ бу сафар жарима тўпини Лукас Пакета амалга оширди ва гол ура олмади. Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти пенальти ижрочисини ўзгартириш сабабини изоҳлади.
"Пакета бизнинг асосий пенальти ижрочимиз. Иккинчи пенальтида Эстевога ортиқча босим тушмаслиги учун ижрочини алмаштирдим.
Пакетани тайинладим, чунки у одатда пенальтини жуда яхши амалга оширади", - деди Анчелотти журналистларга. Бразилия терма жамоаси ёзда 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.