date

Тоттенҳэм Монако футболчисини кузатмоқда


Монако клуби вингери Магнес Аклиуш Лондоннинг Тоттенҳэм жамоаси скаутлари диққатига тушди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Тоттенҳэм скаутлари Аклиушнинг Франция терма жамоаси сафида Озарбайжонга қарши ўйинини кузатишган. Мазкур учрашувда 23 ёшли ҳужумчи 62 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, битта гол уришга муваффақ бўлган.

Тоттенҳэм Аклиушнинг ўйинидан қойил қолган ва уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Жамоа ёзда Савио ва Морган Гиббс-Уайтни қўлга кирита олмаган эди.

Жорий мавсумда Аклиуш барча мусобақаларда 15 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тоттенҳэм Монако футболчисини кузатмоқда