date

ЖЧ-2026 кучли жамоалари аниқланди


2026-йилги Жаҳон чемпионати учун 42 та терма жамоа аллақачон йўлланмани қўлга киритди. Март ойида УЕФА плей-офф ўйинлари ва қитъалараро баҳслар орқали яна 6 та жамоа танланади.

Нуфузли Goal портали Жаҳон чемпионатига чиққан 42 та жамоани кучига қараб рейтингга қўйди. Рейтингнинг биринчи поғонасида Англия терма жамоаси жой олди.

Goal экспертлари Томас Тухел бошчилигидаги ушбу жамоани ЖЧ-2026нинг асосий фаворити сифатида кўрмоқда. Иккинчи ўринни амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина эгаллади.

Кучли учликни Европа чемпиони Испания якунлаб берди. Бундан кейин кучли ўнликда Франция, Португалия, Нидерландия, Германия, Норвегия, Марокаш ва Япония жамоалари жойлашган.

Бразилия терма жамоаси эса фақат 12-ўринни банд қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2026 кучли жамоалари аниқланди