date

Барселона ҳимоячиси Ямал ҳақида гапирди


Барселонанинг чап қанот ҳимоячиси Жерар Мартин жамоадоши Ламин Ямал билан машғулотлардаги тўқнашувлар ҳақида фикр билдирди. 23 ёшли футболчининг таъкидлашича, у кўп ҳолларда юлдуз қанот ҳужумчиси билан юзма-юз келади, чунки Ямал ҳужумнинг ўнг қанотида ўйнайди.

"Ҳамма Ламиннинг нималарга қодирлигини билади. Унга қарши ҳимояланиш машғулотларда жуда қийин, лекин бу менга ўзимни яхшилаш ва ўйинларга сифатлироқ тайёрланиш имконини беради.

Ҳа, Ямал тўп билан ажойиб муомала қилади. Биз кўп ҳолларда бир-биримиз билан ҳазиллашамиз, бу эса жамоавий руҳни мустаҳкамлайди", - дейди Мартин испаниялик журналистларга.

Шанба куни "кўк-анорранглилар" Ла Лигада Бильбао Атлетикасига қарши тўқнаш келишади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона ҳимоячиси Ямал ҳақида гапирди