date

Рома АПЛ ҳужумчисига кўз тикди


Рома жамоаси қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган. Серия А клуби трансфер бозорини ўрганиб, "Тоттенҳем" ҳужумчиси Матис Телга қизиқиш билдирган.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Рома Телни 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи қисмига ижарага олишга тайёр. "Тоттенҳем" эса футболчини сотишга тайёр эмас, бироқ ижарага бериш таклифларини кўриб чиқишга очиқ.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида Тел атиги 8 ўйинда майдонга тушган, шундан учтасида асосий таркибда ўйнаган. Ушбу ўйинларда 20 ёшли франциялик ҳужумчи иккита гол уришга эришган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Телнинг трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рома АПЛ ҳужумчисига кўз тикди