
Ҳужумчи Душан Влахович ҳали ҳам "Ювентус" билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олгани йўқ. 25 ёшли футболчининг амалдаги келишуви келаси йилнинг ўртасида яхунига етади.
Инсайдерлар Маттео Моретто ва Фабрицио Романо маълумотларига кўра, вазият қийинлигича қолмоқда: томонлар янги шартнома шартлари бўйича келишувдан йироқ. Турин клуби ҳужумчининг молиявий талабларини қондира олмаяпти.
Вазият ўзгармасдан қолган сари, футболчининг эркин агент сифатида клубни тарк этиш эҳтимоли ошиб бормоқда. Чунки Душан Влахович 2026 йил бошидан бошлаб бошқа клублар билан музокаралар олиб бориши мумкин.
Жорий мавсумда Влахович 15 ўйинда 6 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.