date

Карим Адейеми Дортмундни тарк этмоқчи

Карим Адейеми Дортмундни тарк этмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Карим Адейеми келаси йил ёзида жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. Германиялик футболчи учун бу мавсум "Боруссия" сафидаги сўнгги мавсум бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Bild нашрининг хабарига кўра, Адейеми аллақачон фаолиятини давом эттириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда. Маълум бўлишича, 23 ёшли ҳужумчининг агенти яқинда "Манчестер Юнайтед" клуби билан музокаралар ўтказган, шунингдек, Миланнинг "Интер" жамоаси ҳам футболчи ҳақида маълумот сўраган.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, Карим Адейемининг трансфер қиймати 60 миллион еврони ташкил этади. Жорий мавсумда немис футболчиси барча турнирларда ўтказган 14 ўйинда 3 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карим Адейеми Дортмундни тарк этмоқчи