
Алавес ҳужумчиси Мариано Диас "Реал"да Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган даврларини эслади. 32 ёшли футболчининг сўзларига кўра, португалиялик юлдуз унинг фаолиятига катта таъсир кўрсатган.
"Роналду менга кун тартибини режалаштириш, аниқлик, машғулотларда меҳнат қилиш, майда деталларга эътибор бериш, тикланиш ва ўйинларга тайёргарлик кўриш бўйича кўп нарсаларни ўргатди. Шунингдек, ўз сўзида туришнинг аҳамиятини тушуниб етдим," – деди Мариано Мадрид Универсал нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Мариано фаолиятини "Реал" сафида бошлаган. У 2018 йилда "Лион"даги муваффақиятидан кейин Мадрид клубига қайтган, бироқ ўзини кўрсата олмаган.
Криштиану Роналду эса 2009 йилдан 2018 йилгача "Реал" шарафини ҳимоя қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.