date

Милевски: Жавобгарлик менга юклатилган


Шимолий Македония терма жамоаси бош мураббийи Благоя Милевски ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги Уэлсга қарши 1:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг фикр билдирди. Ушбу натижа Македонияни гуруҳда иккинчи ўриндан учинчи ўринга тушириб юборди.

"Ушбу ўйин ва натижадан сўнг уэлсликларни табрикламоқчиман. Рақибимизнинг сифтига ва мотивациясига ета олмадик.

Жавобгарлик тўлиқ мендадир. Ҳар доим шундай бўлган ва келажакда ҳам шундай бўлади.

Ҳисобдан кўра ўйинни қандай йўқотганимиз мени кўпроқ хафа қилди. Биз ўйиндаги вазиятларга ва рақибнинг индивидуал маҳоратига етарлича жавоб бера олмадик, шундай натижа муқаррар эди," дея Милевскининг сўзларини "Слободен Печат" портали келтиради.

Шимолий Македония Миллатлар Лигаси орқали ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради. Плей-офф босқичи қуръаси 20-ноябр куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Милевски: Жавобгарлик менга юклатилган