date

Кюрасао терма жамоаси ЖЧ-2026га йўл олди


Москванинг "Динамо" клуби собиқ футболчиси Павел Погребняк Кюрасао терма жамоасининг 2026-йилги Жаҳон чемпионатига йўл олганига изоҳ берди. Ушбу жамоага Петербургнинг "Зенит" клуби собиқ бош мураббийи Дик Адвокат бошчилик қилмоқда.

"Адвокат бутун фаолияти давомида ўз даражасини исботлаб келмоқда. Мен Дикка табрикларимни йўллайман ва унга муваффақият тилайман.

Энди мен яна бир терма жамоага мухлислик қиламан", – деди Погребняк "Чемпионат" нашрига. Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати келаси ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади.

Мусобақа ўйинларига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кюрасао терма жамоаси ЖЧ-2026га йўл олди