date

Тер Штеген "Барселона"ни тарк этиши мумкин


Марк-Андре тер Штегеннинг "Барселона"даги келажаги ҳали ҳам мавҳумлигича қолмоқда. Германиялик дарвозабон ёзда олган жароҳатидан кейин тикланиш жараёнини давом эттирмоқда ва клубни алмаштириш ҳақида ўйламоқда.

Шунингдек, Mundo Deportivo хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ҳозирча дарвозабон бўйича ҳеч қандай таклиф олмаган. Тахминларга кўра, 33 ёшли дарвозабон сафга қайтгач, аниқ музокаралар бошланиши кутилмоқда.

Марк-Андре тер Штегеннинг агентлари мижозлари учун янги жамоа қидиришни давом эттирмоқда. Футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишни мақсад қилган ва бунга эришиш учун мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истаяпти.

"Барселона"да эса унга бундай имконият тақдим этилиши гумон қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тер Штеген "Барселона"ни тарк этиши мумкин