date

Барселонанинг XXI асрдаги энг яхши футболчиси аниқланди

Барселонанинг XXI асрдаги энг яхши футболчиси аниқланди
38 ёшли "Интер Майами"нинг ҳужумчиси Лионель Месси испан журналистлари томонидан мукофотга сазовор бўлди. Sport.es нашри аргентиналик ҳужумчини Каталониянинг "Барселона" клуби учун XXI асрдаги энг яхши футболчи деб эълон қилди.

Нашр вакили Майамига ташриф буюриб, футболчига мукофотни топширди. Месси "Барселона" академияси тарбияланувчиси бўлиб, у 2005 йилдан 2021 йилгача "кўк-анорранглилар"нинг асосий жамоасида ўйнаган.

Сўнгра икки мавсум Франциянинг ПСЖ клубида тўп суриб, 2023 йил ёзидан бошлаб АҚШнинг "Интер Майами" жамоасида фаолиятини давом эттирмоқда. Лионелнинг Флорида клуби билан тузган меҳнат шартномаси 2028 йил охиригача амал қилади.

Унинг трансфер қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселонанинг XXI асрдаги энг яхши футболчиси аниқланди