
'Барселона' ҳимоячиси Жерар Мартин жамоанинг бу мавсумдаги ҳимоя чизиғидаги муаммолар борасида ўз фикрларини билдирди. 'Кўк-анорранглилар' шу мавсум Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ўтказган 16 ўйинда 20 та гол ўтказиб юборди.
Мартин бундай деди: 'Жамоа шунча гол ўтказаётгани ҳимоячилар учун жуда қийин, гарчи ҳимояда барча қатнашса ҳам. Биз бу вазиятни тузатиш устида ишлаяпмиз ва ишонаманки, бу борада ўсишга эришамиз.
Муаммо кичик деталларда, лекин улар катта муаммоларга айланмоқда. Бизнинг ўйин услубимизда асосий жиҳат сифатли прессингдир.
Агар биз интенсив прессинг қиламиз, рақиблар пасда ўйнашда қийинчиликка дуч келади. Бу эса ҳимоя чизиғининг ишини анча осонлаштиради.
Аммо ҳозир рақиблар бизни яхшироқ ўрганиб чиқишди, заиф томонларимизни пухта таҳлил қилишди. Шу сабабли биз ҳар доим 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак.
Менимча, биз ўтган мавсум муваффақият келтирган ўйин услубимиздан воз кечмаслигимиз керак. Бу усулда ўйнаш мен учун қулай.
Фақат ишламаётган жиҳатларни тузатишимиз лозим.' Ҳозирда 'Барселона' Ла Лига турнир жадвалида 12 турдан сўнг 28 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.