date

Челси Аксель Дисасидан воз кечишга тайёр


Франциялик марказий ҳимоячи Аксель Дисаси Лондоннинг "Челси" клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбаларига кўра, қишки трансфер ойнаси яқинлашар экан, Дисасига "Галатасарой", "Монако", "Борнмут", "Вест Хэм", "Кристал Пэлас", "Фиорентина", "Ювентус", "Боруссия Дортмунд" ва "Севилья" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ҳимоячини сотиш ёки ижарага бериш таклифларини қабул қилишга тайёр.

Клуб футболчини 25 миллион евро эвазига сотишга розилик билдирган. Жорий мавсумда Дисаси асосий таркибда бирор марта майдонга тушмади.

Футболчининг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2029-йилгача мўлжалланган. Трансфермаркт портали 27 ёшли футболчининг қийматини 18 миллион евродан баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Челси Аксель Дисасидан воз кечишга тайёр