date

Александр Мостовой Кюрасао жамоасининг тарихий муваффақиятини баҳолади


Россия терма жамоаси ва Испаниянинг "Сельта" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой Кюрасао терма жамоасининг илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиши бўйича фикр билдирди. "Агар жаҳон чемпионати формати кенгайтирилмаганида, бу жамоа ҳеч қачон мусобақага чиқа олмаган бўларди.

Улар фақат бундан хурсанд бўлишлари керак! Экзотика кўришга тайёр бўламиз!

Халқаро рейтингда 82-ўринда туришяпти? Ҳатто кучли юзликдан жой олган бўлишлари ҳам яхши кўрсаткич," - дея Мостовойнинг сўзларини "Советский спорт" нашри келтиради.

Сўнгги турнирларда Шимолий Америка минтақасидан 3 та жамоа (плей-офф орқали эса 4 та) қатнашиши кафолатланган эди. Бу сафар тўғридан-тўғри йўлланмалар сони ўзгармади, аммо АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик ҳуқуқи туфайли саралашда иштирок этмади.

Шундай бўлса-да, Кюрасао жамоаси муносиб натижа кўрсатиб, ўз гуруҳида Ямайка ва Тринидад ва Тобаго терма жамоаларини ортда қолдирди. 11 йил аввал бу жамоа халқаро рейтингда 183-ўринда эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Мостовой Кюрасао жамоасининг тарихий муваффақиятини баҳолади