
“Ливерпул” ҳужумчиси Уго Экитике ўзининг ҳозирги спорт формаси ҳақида фикр билдирди. Клубнинг қимматбаҳо янги футболчиси сўнгги саккизта ўйинда атиги битта гол уришга муваффақ бўлди.
"Ўзимни ривожланиб бораётгандек ҳис қиляпман. Гарчи ҳозирча кўп гол ура олмаётган бўлсам-да, ўйинимнинг айрим жиҳатларини яхшилашга эришдим.
Энг муҳими, ўз устида ишлашда давом этишдир ва бу амалга ошмоқда. Ишонаманки, натижалар узоқ куттирмайди", – дейди 23 ёшли футболчи инглиз матбуотига берган интервьюсида.
“Ливерпул” Уго Экитикени ўтган ёзда Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубидан 95 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Шанба куни Арне Слот жамоаси ўз уйида Англия Премер-лигаси доирасида “Ноттингем Форест”ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.