date

Италия терма жамоаси мундиалга чиқиши шарт


УЕФА ҳудудидан Жаҳон чемпионати учун қўшимча йўлланма берувчи плей-офф ўйинларининг қуръа ташлаш маросими пайшанба куни бўлиб ўтди. Италия терма жамоаси ярим финалда Шимолий Ирландия билан тўқнаш келади.

Агар "Скуадра Адзурра" ушбу рақибни ўз майдонида мағлуб этса, финалда сафарда Уэлс ва Босния ва Герсеговина ўйинининг ғолиби билан учрашади. Қуръа натижаси ҳақида "Евро-Футбол.Ру" нашрига "Фиорентина" клубининг собиқ футболчиси Марко Наппи ўз фикрини билдирди.

"Шимолий Ирландия кучли рақиб, лекин Италия Жаҳон чемпионатига чиқиши шарт. Ҳеч ким терма жамоанинг кетма-кет учинчи мундиалга бора олмаслигини тасаввур қила олмайди.

Жамоанинг барча аъзолари уларга юкланган масъулиятни яхши англашади," деди Наппи. Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2018 ва 2022 йиллардаги Жаҳон чемпионатларига чиқа олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Италия терма жамоаси мундиалга чиқиши шарт