
Собиқ "Ливерпул" футболчиси, ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" жамоасида тўп сураётган Садио Мане "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин бўлган вақтни эслади. Сенегаллик футболчи "қизил иблислар" сафига "Саутгемптон"дан "Ливерпул"га ўтишидан аввал қўшилиши мумкин эди, бироқ бу трансфер амалга ошмаган.
"Менга "Манчестер Юнайтед"дан қўнғироқ қилишди, Лу ван Гал билан гаплашдим. Жамоада Руни, Ди Мария, Депай бор эди.
Улар мени қўлга кирита олмагач, Марсиялни сотиб олишди. Мен улардан сўрадим: "Руни, Депай, Ди Мария ва ван Перси бор экан, мен қаерда ўйнайман?" Менга доимий равишда майдонга чиқиш муҳим эди," - дейди 33 ёшли футболчи The Touchline нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Садио Мане "Саутгемптон"дан "Ливерпул" сафига 2016 йилда ўтган ва олти йил давомида жамоада ўйнаганидан кейин "Бавария"га трансфер қилинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.