
Португалиялик ҳужумчи ва «Милан» футболчиси Рафаэл Леау дриблингнинг катта ишқибози эканлигини маълум қилди. У техникаси кучли, тўп билан маҳирона муомала қила оладиган ва жасорат билан рақибларни алдаб ўта оладиган футболчиларга доим ҳавас қилганини айтди.
«Очиғини айтсам, бирга бир вазиятларда, ҳатто икки ёки уч нафар ҳимоячига қарши ҳам ўйнашни яхши кўраман. Мен Роналдиньо, Куарежма ва Роналду каби футболчилар даврида ўсганман, улар ўзларининг майдондаги техник ҳаракатлари билан мени қойил қолдирган», – дейди Леау pianetamilan.it сайти билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Рафаэл Леау 2019 йилдан бери «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келади. У бунгача Франциянинг «Лилль» ва Португалиянинг «Спортинг» клубларида ўйнаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.