date

Аббьятти: Менян оёқда яхши ўйнайди


Собиқ "Милан" дарвозабони Кристиан Аббьятти француз посбони Майк Менян ҳақида фикр билдирди. Менян 2021 йилдан буён "россонерилар" дарвозасини ҳимоя қилиб келмоқда.

Аббьятти Меняннинг ижобий жиҳатларини, хусусан, унинг оёқ билан яхши ўйнашини юқори баҳолади. "Биз бир-биримиздан фарқланамиз.

У оёқда яхши ҳаракат қилади ва юқори ўйнашни яхши кўради. Мен эса оёқда бу даражада яхши ўйнамасдим, эҳтимол, бу биз футболнинг турли даврларини ифода этганимиз билан боғлиқдир," – деди Аббьятти pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Кристиан Аббьятти "Милан" клубида 1998 йилдан 2016 йилгача асосан захира дарвозабони сифатида фаолият олиб борган. Ҳозирда "Милан" Италия А Серияси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аббьятти: Менян оёқда яхши ўйнайди