date

Барселона Гарри Кейнни ўз сафига қўшмоқчи


Бавария ҳужумчиси Гарри Кейн Барселонанинг трансфер мақсадлари рўйхатида қолмоқда. Каталониялик клуб раҳбарияти мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин бўлган Роберт Левандовскининг ўрнини босиш ҳақида ўйламоқда.

Журналист Фернандо Полонинг маълумотларига кўра, Барселонада трансфер режаси ҳали тўлиқ тасдиқланмаган, аммо Кейн номзоди тобора юқори баҳоланмоқда. Чунки Атлетико Мадрид футболчиси Хулиан Алваресни сотиб олиш эҳтимоли, унинг юқори трансфер нархи сабаб, жуда кам.

Манба хабарига кўра, Блауграна жамоасининг трансфер режаси январдан олдин аниқлашмайди. Клуб раҳбарияти Левандовский каби юқори маош олувчи футболчи билан хайрлашса, топ-ҳужумчини жамоага қўшиш имконига эга бўлишларига ишонмоқда.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, 32 ёшли Гарри Кейннинг тахминий трансфер нархи 75 миллион еврони ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Гарри Кейнни ўз сафига қўшмоқчи