date

Садио Мане Клопп билан трансфер ҳақида гапирди


“Ал-Наср” футболчиси Садио Мане “Ливерпул”га ўтишга қандай қарор қилгани ҳақида сўзлади. Мане бу қарорни “Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп билан бўлган суҳбатдан кейин қабул қилганини айтиб ўтди.

2016-йилда “қизиллар” сенегаллик ҳужумчини “Саутгемптон”дан сотиб олишган. Мане “Ливерпул” сафида олти йил ўйнаб, жаҳон даражасидаги юлдузга айланган ва кўплаб совринларни қўлга киритган.

“Дастлаб Юрген ўз вақтида “Боруссия Дортмунд”га трансфер амалга ошмагани учун узр сўради ва кейин шундай деди: “Ливерпул”да биз рақиблар ўйнашни хоҳламайдиган жамоани қурамиз. Биргаликда ўсиб борамиз ва сен ҳар бир ўйинда майдонга тушасан.

Мен шу лойиҳанинг бир қисми бўлишни хоҳлардим. Маош ёки бошқа нарсалар муҳим эмас эди, мен шунчаки бу ерга ўтишни хоҳлаганман”, – деди Мане Рио Фердинандга берган интервьюсида.

2023-йилда Мане “Бавария” клубига ўтган, бир йил ўтиб эса Саудия Арабистонига кўчиб ўтганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Садио Мане Клопп билан трансфер ҳақида гапирди