date

Ламин Ямал Ла Лига мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди


Барселона клуби вингери Ламин Ямал ўтган мавсум Ла Лигадаги энг яхши футболчи сифатида мукофот билан тақдирланди. 18 яшли футболчига "Marca" нашри томонидан Альфредо Ди Стефано номидаги соврин топширилди.

Мукофотни қабул қилганидан сўнг, Ямал ўз фикрларини билдирди. "Барча индивидуал мукофотлар жамоанинг яхши мавсум ўтказганидан дарак беради.

Бу мен учун катта қувонч ва фахр. Айниқса, ёшимни ҳисобга олсак, бу жуда ёқимли.

Келгусида ҳам ютуқларга эришиш учун бор кучим билан ишлашда давом этаман", – деди футболчи интервьюсида. Ламин Ямал 2024/25 йилги Ла Лига мавсумида "кўк-анорранглилар" сафида 35 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатма амалга оширди.

"Барселона" чемпионликни қўлга киритиб, Мадриднинг "Реал" клубидан тўрт очко фарқ билан олдинда бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал Ла Лига мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди