Ўзбекистонлик Денис Истомин жаҳоннинг энг кучли теннисчиларидан бири Новак Жоковични мағлуб этгани интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокама қилинмоқда.
Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин ўзининг шов-шувли ғалабаси билан интернетда ҳафта қаҳрамонига айланмоқда. Кечанинг ўзида интернет фойдаланувчиларининг аксарияти Истоминга бевосита боғлиқ статусларни ўз саҳифаларида эълон қилишга улгурдилар.
Энг қизиқ фикрлар ва статусларга қолдирилган изоҳларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:
«Ўзбекистон» каналида ҳам Денис, «НТВ»да ҳам Денис, РенТВда ҳам Денис»… «Ичкарида ким ўтирибди? Футболчилар?? Чиқар ҳаммасини! Қани-қани, Денис ака, ичкарига» — дея ҳазил статусни эълон қилган ўзининг facebookдаги саҳифасида Дима Қаюм исмли фойдаланувчи.
«Шу босқичнинг ўзидаёқ 100 000 доллар атрофида ютгандан кейин тўўрда ўтирадида», дея изоҳ қолдирган Қаюмнинг статусига Али Али никли фойдаланувчи.
«Футболчилар қайда? Уларни боксчилар чиқариб юбордию», дея ўз фикри билан бўлишган яна бир фойдаланувчи. «Футболчилар дейсизми? Уларни анчадан бери ҳеч ким эсламайди-ю. Ҳа, уларнинг ўрнини боксчилар эгаллади. Мана энди теннисчи ҳам қўшилди», дея юқоридаги изоҳга қўшилади Қалдирғоч никли фойдаланувчи.
Истоминнинг ғалабасини ўз ғалабасидек қарши олганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.
«Офарин, Денис!!! Бу эслашга арзигулик ғалаба бўлди! Сиз учун чексиз хурсанд бўлдим. Ҳаётингизнинг қолган қисми шоду-хуррамликда ўтиши тилакдошиман! Офарин! Гап йўқ», — дея ўз туйғуларини изҳор қилган Жумадилла Усманов.
Манба: sputniknews-uz.com “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Исроиллик раввиннинг ўлимида Ўзбекистон фуқаролари гумонланмоқда
Янги Зеландияда маори қабиласи оқсоқолининг портрети аукционда рекорд нархда сотилди
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
Шавкат Мирзиёев: «Барча ижро органларини Янги Тошкентга кўчирамиз»
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади