
Швеция миллий жамоаси бош мураббийи Грэхем Поттер ЖЧ-2026 саралаш плей-офф босқичи қуръа натижаларига изоҳ берди. Швеция ярим финалда Украина билан тўқнаш келади.
"Энди кимга қарши ўйнашимизни биламиз ва бу қаршиликни интиқлик билан кутяпмиз. Ўйинга ҳали кўп вақт бор, лекин у жуда тез ўтиб кетади, деб ўйлайман.
Меҳмон ўйинлар ҳар доим қийин кечади, лекин бизга омад кулиб боқди: агар Украинани мағлуб қилсак, ҳал қилувчи ўйин Швеция ерларида бўлади", – деди Поттер "Aftonbladet"га берган интервьюсида.
Саралаш гуруҳида Швеция тўртинчи, яъни охирги ўринни эгаллаган бўлса-да, Миллатлар лигасидаги натижалари туфайли плей-офф босқичига йўл олди. Ушбу жуфтлик ғолиби финалда Польша ёки Албания билан ўйнайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.