
“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета жамоасидаги футболчиларнинг ҳолати ҳақида изоҳ берди. “Калафиори Италия терма жамоаси учун баъзи муаммолар туфайли мавжуд эмас эди.
У ҳали машғулотларда иштирок этгани йўқ. Эртага бизда яна бир машғулот бўлиб ўтади ва унинг аҳволини ўша пайтда кўрамиз.
Футболчиларни имкони борича тезроқ сафга қайтариш учун тиббий штаб билан катта иш олиб бордик. Эртага яна бир машғулотимиз бор ва баъзи ўйинчиларнинг ўзларини қандай ҳис қилаётганини баҳолаймиз.
Эртага аниқроқ маълумотга эга бўламиз. Қайси футболчилар ўйинга тайёр бўлишини айта оламанми?
Йўқ. Ёки...
айта оламан, аммо йўқ”, — деди Артета. 23-ноябр, якшанба куни “Арсенал” Лондон дербисида “Тоттенхем”га қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.