
Халқаро танаффусдан сўнг, ПСЖ ўзининг расмий сайтида жароҳатланган футболчиларнинг ҳолати бўйича янгиланган маълумотни эълон қилди. Лига 1 гранд клуби маълум қилишича, ҳужумчи Усмон Дембеле тикланишнинг якуний босқичида.
Ҳимоячи Ашраф Ҳакими ва ҳужумчи Дезире Дуе эса реабилитация жараёнини индивидуал дастур асосида давом эттирмоқда. Футболчиларнинг майдонга қайтиш муддати ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.
ПСЖ Франция чемпионатидаги навбатдаги ўйинини ушбу шанба, 22-ноябрь куни ўз майдонида "Ҳавр" жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Москва вақти билан 23:05 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.