
Италиянинг «Милан» клуби собиқ футболчиси Деметрио Альбертини келаётган футбол туридаги асосий ўйинни интиқлик билан кутмоқда. Унда икки Милан клуби – «Интер» ва «Милан» ўзаро тўқнаш келади.
"Бу ўйинни катта қизиқиш билан кузатаман. Умид қиламанки, у жуда чиройли бўлади.
Аниқ фаворитни ажратиш қийин. Ҳозирда ҳар иккала жамоа кучайган ҳолатда.
Ўтган мавсум охиридаги муваффақиятсизликлардан кейин "Интер"дан кўп нарса кутмагандим, аммо улар янги мураббий билан ўзларини яхши тиклашди ва турнир жадвалида етакчиликни лойиқ равишда қўлга киритишди," – деди Альбертини pianetamilan.it билан суҳбатда. Эслатиб ўтамиз, «Милан» ва «Интер» якшанба куни майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.