
Манчестер Сити дарвозабони Жанлуижи Доннарумма жамоадоши Эрлинг Холанд ҳақида ўз фикрларини билдирди. Яқинда бўлиб ўтган Италия ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда Холанд Доннарумма дарвозасига дубллик қайд этди.
Ушбу ўйин Италияга 1:4 ҳисобига мағлубият билан якунланди. Доннарумма Sky Sports нашрига берган интервьюсида шундай деди: "Эрлинг – фантастик инсон.
Жуда хотиржам ва оиласи билан вақт ўтказишни ёқтиради. Биз бир-биримизни тезда тушуниб кетдик.
Ҳатто рақиб бўлганимизда ҳам ўйинлардан сўнг тез-тез мулоқот қилиб турардик. "Манчестер Сити" мени таклиф қилганида, Холанд менга хабар юборди ва трансферни амалга оширишга фаол ёрдам берди.
Унга бу учун миннатдорман. Энди бир жамоада эканимиздан хурсандман, чунки унга қарши ўйнаш жуда қийин!
Ҳақиқий "бегона сайёралик" даражасидаги футболчи." 26 ёшли дарвозабон сентябр ойида ПСЖдан "шаҳарликлар" сафига ўтди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.