
Марсель клуби ҳужумчиси Мейсон Гринвуд Лига 1 доирасидаги Ниццага қарши ўйинда (5:1) дублга эришди. Инглиз футболчиси учрашувнинг 33 ва 53-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
24 ёшли ҳужумчи Франция чемпионати тўпурарлар пойгасида 10 та гол билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, у жорий мавсумда Европанинг кучли бешлик лигаларида (Англия, Испания, Италия, Германия, Франция) 10 ёки ундан ортиқ гол урган тўртинчи футболчига айланди.
Ундан аввал Гарри Кейн, Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе бу кўрсаткичга эришган эди. Гринвуд ҳисобида, шунингдек, 3 та голли узатма ҳам мавжуд.
Марсель ушбу ғалаба орқали камида шанбага қадар Лига 1 турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб, ПСЖни бир очкога ортда қолдирди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.