date

Киву «Интер» учун француз футболчисини хоҳламоқда

Киву «Интер» учун француз футболчисини хоҳламоқда
Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву «Рома» ярим ҳимоячиси Ману Коне трансферини амалга оширишни истамоқда. Маълумотларга кўра, Киву 24 ёшли француз футболчисини ўз жамоасида кўриш ғоясига жуда катта қизиқиш билдирган.

Трансфермаркт портали Коне трансфер нархини 50 миллион евроға баҳолаган. Шунга қарамай, «Рома» юлдузини трансфер қилиш осон бўлмайди.

Журналист Паскуале Гуарронинг хабар беришича, Киву бу трансферни амалга оширишга қатъий қарор қилган. «Рома» Коне’ни 2024 йил ёзида Германиянинг «Боруссия Мёнхенгладбах» клубидан 18 миллион евроға сотиб олган эди.

Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда «бўрилар» сафида 15 ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Якшанба куни 12-тур доирасида «Интер» ўзининг ашаддий рақиби «Милан»га қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Киву «Интер» учун француз футболчисини хоҳламоқда