date

Эмерсон Роял «Милан»дан кетишига нима сабаб бўлганини очиқлади

Эмерсон Роял «Милан»дан кетишига нима сабаб бўлганини очиқлади
Бразилиялик ҳимоячи Эмерсон Роял «Милан» сафида бир мавсум ўтказди. Аммо у клуб раҳбариятини ўз ўйин сифати билан ишонтира олмади ва натижада ватани Бразилияга қайтишга мажбур бўлди.

«Милан» мени ўз сафига таклиф қилди, мен Златан Ибрагимович билан учрашдим, у менга жамоа лойиҳасини тақдим этди ва бу менга ёқди. Аммо Италияга келиб жойлашганим заҳоти ўзимни ғалати сездим.

Ҳар бир қилган ишим ҳақида ҳаддан ташқари кўп гапириларди, худди мен Криштиану Роналду каби машҳурман! Бунинг устига, бу гаплар асосан салбий бўлиб, танқидий оҳангда эди.

Италияда қабул қилиниш учун кучимни икки ҳисса оширишим кераклигини тушундим. Аммо бу вазият билан яшаш оғир эди ва кетиш қарорини ўзим қабул қилдим», — деди Эмерсон pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.

Бугунги кунда Эмерсон Роял «Фламенго» клубида тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эмерсон Роял «Милан»дан кетишига нима сабаб бўлганини очиқлади