date

Кирьяков: Кейн гол уриш учун идеал жамоада

Кирьяков: Кейн гол уриш учун идеал жамоада
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Сергей Кирьяков Мюнхеннинг "Бавария" клубида Гарри Кейннинг ривожи ҳақида фикр билдирди. Эксперт инглиз ҳужумчиси борасидаги мулоҳазаларини "Евро-Футбол.Ру" онлайн нашриётига берган интервюсида ўртоқлашди.

"У ҳужумлар учун қулай имкониятлар яратиладиган жамоага тушиб қолди. Унинг вазифаси фақатгина ушбу имкониятларни голга айлантириш.

Бу борада унга омад кулиб боқди – "Бавария"да "Тоттенхэм"дан кўра анча яхши шароитлар мавжуд. Лондон клубида бундай юқори даражадаги ижрочилар йўқ эди ва ўйин ҳам у учун махсус мослаштирилмаган эди.

Ҳозирги жамоасида эса ҳар бир футболчи индивидуал маҳоратга эга ва ўйинни ўз қўлига олган ҳолда имконият яратиб бера олади. Кейн ўзини тўғри жойларда, керакли нуқталарда топа олади ва шерикларининг ҳаракатларини самарали якунлайди.

"Бавария"да жуда кўп гол уриш имкониятлари яратилади ва Кейн баъзи вазиятларда ўзини тўлиқ сафарбар қилмасдан ҳам ўйнай олади. Агар у бироз кўпроқ диққатли бўлса, ҳозиргидан ҳам кўпроқ гол уриши мумкин эди", деди Кирьяков.

Жорий мавсумда 32 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда "Бавария" сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ва 3 та ассист қайд этди. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, инглиз футболчисининг трансфер қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кирьяков: Кейн гол уриш учун идеал жамоада