date

Эндрик қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин


Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эндрик қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши кутилмоқда. Инсайдер Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, 19 яшли бразилиялик футболчини "Лион" ижарага олиш ниятида.

Франция клуби футболчи билан тўлиқ келишувга эришган ва "қироллик клуби" билан битим 99,9% га тайёр. Фақат айрим техник тафсилотларни якунлаш ва зарур имзоларни қўйиш қолди.

Эндрик бу мавсумда фақат бир марта майдонга тушган. У "Реал" билан 2030-йилгача шартнома имзолаган бўлиб, Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин